Моуриньонинг муаммосини Шомуродов ҳал қилиб беради!

“Рома” янги йилни муваффақиятсиз бошлади. Жозе Моуриньо шогирдлари 2022 йилнинг илк учрашувида сафарда “Милан”дан қақшатқич зарбага учради. Мавсум бошида Чемпионлар лигаси йўлланмасини берадиган кучли тўртлик учун курашган римликлар секин-аста мусобақа жадвалида қуйига шўнғимоқда.

Айни пайтдаги натижалар Моуриньо жамоаси нафақат Чемпионлар лигаси ёки Европа лигаси, балки ўзи ҳозир ўзи иштирок этаётган Конференцияларнинг лигасининг келаси мавсумида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун ҳам анча тер тўкиши кераклигидан далолат бермоқда.

milan-obygral-romu-i-sokratil-otstavanie-ot-intera-do-odnogo-ochka_1641498447570674456

“Рома” янги йилда “Олимпико”даги илк учрашувини Еврокубоклар йўлидаги тўғридан-тўғри рақобатчиси бўлган “Ювентус”га қарши ўтказиши лозим. Миландаги тўқнашувда португалиялик мутахассис шогирдлари кўрсатган ўйиндан кейин кўпчилик мухлису мутахассис бўлажак баҳсда туринликларнинг имкониятини юқори баҳолай бошлади.

Жозе Моуриньонинг ўзи мағлубиятдан сўнг “Рома”нинг ўзи ҳам,  ўйини ҳам, таркиби ҳам ўртамиёна ўринларга лойиқлигини тан олди. Гарчи у бу гапларни алам устида айтган бўлса-да, Рим клуби юқори мақсадлар учун курашишга қодир эмасдек кўринаётгани бор гап.

“Ювентус” билан ўйин олдидан Моуриньо кадрлар муаммоси қаршисида қолди.  Римликлар Миланда ўйинни бой бергани етмаганидек, асосий ҳимоячилари – Рик Касрдорп ва Жанлука Манчинидан айрилди. Ҳар икки футболчи майдондан ҳайдалгани боис кейинги баҳсни ўтказиб юборишга мажбур.

268470296_4718445708216206_2197871520367984750_n

Ўйинда иштирок этмаслиги аниқ бўлган ўйинчиларнинг аксарияти ҳимояга масъул футболчилардир. Чап қанот ҳимоячиси Леонардо Спинаццоланинг сафга қайтиши яна икки ойга чўзилган. Федерико Фасио Моуриньо томонидан биринчи жамоадан ёздаёқ четлатилган ваҳатто машғулотларга ҳам чақирилмаяпти.

Таянч зонасининг икки вакили – Амаду Диавара ва Эбрима Дарбое Африка Миллатлари кубогида иштирок этиш учун “қора қитъа”га жўнаб кетган, улар деярли бир ойсиз қайтмайди.

Иккинчи дарвозабон Даниэль Фузато ва ҳужумчи Борха Майораль коронавирусдан тўлиқ тикланмади.

Ўйинга маълумот тайёрлаган хорижий нашрлар ва сайтлар кадрлар муаммоси асосий таркибга киришга қийналаётган ўйинчилар, хусусан, Элдор Шомуродовга нималарга қодирлигини кўрсатиб қўйиш учун яхши имконият эканини таъкидламоқда.

Адолат юзасидан айтиш керакки, легионеримизнинг жорий мавсумдаги ўйинлари сони кўп бўлгани билан майдонда ўтказган вақти жуда кам ва бу ўзини кўрсатиши учун етарли бўлмаяпти. Аниқ статистик фактга таянадиган бўлсак, Элдор А Серияда 16 та учрашувда қатнашиб, жами 514 дақиқа ўйнади. Бу вақт ичида иккита гол ва учта ассист қайд этди.

- Римликларнинг мавжуд камчиликларига таркибдаги етишмовчиликлар ҳам қўшилди. Шунга қарамай, “Ювентус”га қарши учрашув Элдор Шомуродов учун яна бир карра ўзини кўрсатиш учун яхши имкониятдир. “Рома” қўлга киритган охирги очкони айнан Элдорнинг голи келтирган эди.

Энди унинг олдида муҳим паллада майдонга тушиб, жамоасига яна ёрдам бериш имкони пайдо бўлди. Моуриньо бунгача ҳам марказий ҳужумчи бўлган Шомуродовни қанотда ўйнатганди, - деб ёзмоқда www.championat.com сайти.

9618e6f6df91d7777c9ac9b1524f8dc461c3899d9c3dc999682577

Эътиборга молик яна бир жиҳат шундаки, “Ювентус” сўнгги йилларда “Рома”дан ҳар томонлама кучли эканини исботлаб келган. Умуман олганда, узоқ тарихга эга бу икки клуб шу кунга қадар А Серия, Италия кубоги, Пикки кубоги ва  Чемпионлар кубогида жами 198 маротаба ўзаро тўқнаш келган. Шулардан 94 тасида туринликларнинг қўли баланд келди. “Рома” 48 марта ғалабани тантана қилган бўлса, 56 та баҳс дуранг билан тугаган. Тўплар нисбати ҳам табиийки “Юве” фойдасига – 305:210.

Биринчи давра учрашувида “Ювентус” Мойзе Кеннинг ягона голи эвазига ғалаба қозонган. Ўша баҳсда Жордан Верету пенальтини аниқ бажара олмай, ҳисобни тенглаштириш имкониятини қўлдан чиқардан. Шомуродов Туриндаги баҳсда 81-дақиқада ўйинга қўшилган эди.

Бу гал Жозе Моуриньо ҳамюртимизга кўпроқ имконият бериши кутилмоқда. Бу учрашув 9 январь куни Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади.

“Рома” катта трансферни уддалади ва янги юлдузнинг дебюти аниқ!

“Рома”да яхши янгилик!

“Рома” тез орада катта трансферни эълон қилади

Янги йилнинг биринчи голини Шомуродов уриши керак ёхуд “Милан” – “Рома” баҳсига оид 11 факт

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!