Наманганда ўсмир самбочилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди. Чемпионлар билан танишинг!

Наманган шаҳрида самбо бўйича 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди.

Мазкур турнирда спортчилар 10 та вазн тоифасида баҳс олиб бордилар. Якунда, Жаҳонгир Қорабоев ҳамда Баҳром Расулов шогирдлари бўлган, андижонлик ёш самбочилар 5 та олтин медални қўлга киритди.

Қуйида барча ғолиблар билан танишишингиз мумкин!

-35 кг: Рохатиллаев Тимур (Андижон)

-38 кг: Мамасидиқов Миродил (Андижон)

-42 кг: Худойберганов Неъмат (Хоразм)

-46 кг: Юсуфжонов Муҳаммад (Андижон)

-50 кг: Исомиддинов Ҳасан (Тошкент вилояти)

-54 кг: Олимжонов Ҳаётбек (Андижон)

-59 кг: Каримов Муҳаммадамин (Андижон)

-65 кг: Козимов Давлат (Самарқанд)

-71 кг: Шермаҳматов Мустафо (Қашқадарё)

+71 кг: Юлдашев Ботир (Тошкент вилояти)

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати

самб1

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×