"Наполи" дуранг қайд этди, "Лацио" эса йирик ҳисобда зафар қучди

А Серия 12-туридан ўрин олган "Наполи" - "Верона" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. 

Дастлаб, Сименоне меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироз ўтиб, мезбонлар Ди Лоренцонинг голи эвазига мувозанатни тиклади ва ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади. 

Ўз майдонида "Салернитана" клубини қабул қилган "Лацио" бу турда 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. 

Мезбонлар сафида Иммобиле, Ледесма ва Ромеро рақиб дарвозани ишғол этишга муваффақ бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!