Ассалому алейкум қадрли сайтимиз обуначилари. Бироздан сўнг ОФК Кубоги-2021 ҳудудлараро ярим финалидан ўрин олган "Насаф" - "Моҳун Баган" учрашуви бошланади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб бориш имкониятига эгасиз.

90+3. Учрашув якунланди. Қаршининг "Насаф"жамоаси ўз майдонида Калкутанинг "Моҳун Баган" клубига жавобсиз 6 та гол урди ва кейинги босқичга йўл олди. 

90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. "Аждарлар" яна бир бор бурчак зарбаси тепиш имкокниятига эга бўлди, Станоевич тўп олдида. 

86. "Насаф" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

84. Насаф олдинга ўтишда давом этмоқда. 

80. Жуда ҳам яхши вазиятдан қаршиликлар фойдалана олмади. 

79. Сардор Садуллаевга сариқ карточка кўрсатилди. 

75. Ўзгариш! Ойбек Бозоров ўрнига Сардор Садуллаев, Умар Эшмуродов ўрнига эса Ғолиб Ғайбуллаев майдонга тушди

71. Нарзуллаев Станоевичнинг узатмасидан сўнг ҳисобни 6-0 кўринишига келтириб қўйди. 

68. Қанотдан узатилган тўпни  "Моҳан Баган" дарвозабони эгаллаб олди. 

66. Ашутош Меҳта Бозоровга нисбатан ишлатган фоли учун огоҳлантирилди. 

65. Бозоровга тиббий ёрдам кўрсатилди. 

64. Рақиблар ҳужумда ўйин қоидасини бузди. 

60. Ўзгариш. Нуруллоев ва Абдураҳимов майдонни тарк этди. Комилов ва Нарзуллаев уларнинг ўрнини эгаллади. 

57. "Насаф" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

54. "Моҳун Баган" футболчилари тўпни майдон марказида эгаллаб турибди, бироқ ҳужумга ўтишнинг имкони бўлмаяпти. 

50. Ўйин темпи бироз пасайди. 

47. Бозоровнинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбасига аниқлик етишмади. 

46. Калкуталиклар ҳужум уюштириб кўрди. Қанотдан дарвоза томон йўлланган зарба кучсиз ва ноаниқ.

45. Жамоалар майдонга қайтишди. Иккинчи бўлим бошланиш арафасида. 

45+3. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Насаф" 5-0 ҳисобида олдинда бормоқда. 

45+1. Ойбек Бозоров биринчи бўлим якунига яқин ҳисобни 5-0 кўринишига келтириб қўйди. 

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

43. Афсус! Ойбек Бозоров пенальтидан фойдалана олмаяпти. 

41.ПЕНАААААААЛТИИИ! "Насаф"ни умуман тўхтатишнинг имкони бўлмаяпти. 

39. "Насаф"да яна бир яхши вазият вужудга келди. Бироқ Бозоровнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

37. Насруллоев жарима майдончаси ичида 2-3 рақини алдаб, зарба берди. Ҳимоячилар ўз ўрнида.

34. 4 та голдан кейин ҳам қаршиликлар олдинга ўтишдан тўхтамаяпти.

31. ГООООООООООЛ! Рақиблар ҳамюртларимизга ҳеч қанақасига қаршилик кўрсата олмапти. Гол муаллифи яна Норчаев.

28. Суҳробнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

27. Субҳасиш Нуруллаевга нисбатан ўйин қоидасини бузди ва сариқ карточка билан жазоланди. 

25. Нуруллаев Саитовни тўп билан таъминлади, бироқ Дилшоднинг зарбасига аниқлик етишмади. 

23. "Моҳун Баган" майдон марказида майда паслар билан тўпни эгаллаб турибди. 

21. ГООООООООЛ! "Моҳун Баган" ҳимоясида палапартишлик. "Насаф" ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. 

17. ГОООООООООООООЛ! Қанотдан йўлланган узатмани Норчаев дарвозага жойлаб қўйди.

13. Устунлик қаршиликлар томонида. Улар майдон марказида тўпни бемалол назорат қилмоқда. 

12. "Насаф" бурчак тўпи ишлаб олди. 

11. "Насаф" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

10. Насруллаевнинг узатмасидан сўнг Норчаевда яхши имконият вужудга келди, бироқ унинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

7.Рақиблар секин-асталик билан ҳужумлар ташкил қилишни бошлади. 

5. ГООООООООЛ! Ўйинда  ҳисоб очилди. Рақиб  футболчиси  ўз  дарвозасини ишғол этиб  қўйди. 

4. "Аждарлар" бурчак тўпи тепиш имкониятига  эга бўлди. 

3. Рақиб футболчисаи Притам Коталга сариқ карточка кўрсатилди. 

2. Майдон  марказида Норчаевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

1. Ўйинга старт берилди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Рахимов Илхомжон
22/09/2021 21:40
Насаф олга
&
Мехриддин Абдурахмонов
22/09/2021 20:50
Танаффусда хиндлар пул таклиф килишади. Бошка гол урмаслик учун
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
22/09/2021 20:53
bulani murabbiy Nasaf Uzbekiston chempionati uyinlaridan keyingi murabbiylarni fikrini uqimagan ekanmi deyman. Nasaf yutqazgan uyinlarga hamma murabbiyla biz shunchaki omadgena tufayli galaba Qozondik. Nasafka qarshi ochiq fudbol uynap bulmaydi Hujimkor fudbol ham taklef qilib bulmaydi Nasafka qarshi deb har turga aytishadiki. Nasaf chempionatka yutqazgan uyinlariga ham raqibdan bir bosh ustun uynagan. shunchaki ayrim uyinlarga sudiyala ayrimlariga PFL tushunarsiz qarori bilan uyinchila tushmaslegi evaziga achko bergan yahshilap urganib chiqmaptida.
Кахрамонжон Сафаров
22/09/2021 21:49
Агар шу уйинда Пахтакор ёки АГМК уйнаб шундай хисоб кайд этилганида борми хаммаёкни ёриб юборгундек овоза килинар эди лекин Насаф камтарлик билан чиройли уйин утказмокда уларни шармандалик билан гурухдан эрта чикиб кетганлигини бу томондан оклаб куймокда , Насаф жамоаси йигитлари ва шахсан Рузикул Бердиевга ташаккур , олга йигитлар Узбекистонни юксак марраларга олиб чикишда давом этаверинглар
Baxil Alihuja
23/09/2021 12:35
Хиндлар футбол уйнашни билишмайди. Бу клубдан бизнинг махалла йигитлари хам очко олишарди. Факат Пахтакор енга олмайди.

Минбар

Барча блоглар