Ўзбекистонда жорий йилги футбол мавсуми якунланди. Мамлакат чемпиони "Пахтакор" "ОЧЛ-2022" гуруҳ босқичида қатнашади. Ўзбекистон кубогини қўлга киритган "Насаф" ОЧЛ плей-оффидан юришини бошлайди.

Суперлигада иккинчи ўринни эгаллаган "Сўғдиёна" эса "ОЧЛ-2022" ўтиш ўйинларида қаршиликларнинг ғалабасини кутади. Агар "аждарлар" гуруҳ босқичига йўл олса, Улуғбек Бақоев жамоаси ОФК кубогида қатнашади.

Бунинг учун Рўзиқул Бердиев шогирдлари 5 апрель куни дастлабки босқичда "Ал-Шорта" билан куч синашади. Агар вакилларимиз ғалаба қозонса, 20 апрель куни плей-оффда "Ал-Гарафа"га қарши майдонга чиқади.

5 апрель. Дастлабки босқич

"Ал-Завра" - "Ал-Жаиш"
"Ал-Шорта" - "Насаф"

20 апрель. Плей-офф

"Ал-Гарафа" - ("Ал-Шорта" - "Насаф" учрашуви ғолиби)
"Ал-Тавун" - ("Ал-Завра" - "Ал-Жаиш" учрашуви ғолиби)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар