"Насаф" ОЧЛдаги 9-ғалабасига эришди. Бошқа клубларимизнинг натижалари қандай?
"Насаф" ОЧЛ плеф-офф босқичида БААнинг "Банияс" клубини таслим этиб, гуруҳ босқичига йўл олди. Қаршиликлар энди "Е" гуруҳида иштирок этади. Ушбу квартетда "Ал Садд" (Қатар), "Ал Файсали" (Саудия Арабистони), "Ал Виҳдад" (Иордания) клублари мавжуд.
Мазкур муваффақият "аждарлар"га ОЧЛдаги 9-ғалаба сифатида қайд этилди. Бунинг учун "Насаф"га 29 та ўйин керак бўлди.
Умуман олганда, клубларимиз орасида "Пахтакор" энг кўп ғалабага эришган - 110 ўйин, 48 ғалаба. Иккинчи энг яхши кўрсаткич "Бунёдкор"да 28. "Нефтчи", "Локомотив" ва "Насаф"да 9 тадан ғалаба бор.
Қатарда фаолият юритаётган мутахассис Алишер Никимбаев ўзбек клубларининг ОЧЛ баҳсларидаги статистикасини тақдим этди.
"Пахтакор" 110 та ўйин - 48 ғалаба
"Бунёдкор" 83 та ўйин - 28 ғалаба
"Нефтчи" 23 та ўйин - 9 ғалаба
"Локомотив" 37 та ўйин - 9 ғалаба
"Насаф" 29 та ўйин - 9 ғалаба
АГМК 9 та ўйин - 4 ғалаба
"Машъал" 6 та ўйин - 2 ғалаба
Фикрлар