Футбол агенти Кова Тилавпур рус клубларининг тожикистонлик энг зўр футболчилардан бири Эхсони Паншанбега қизиқиш билдираётгани ҳақида гапириб ўтди. У россиялик журналистларнинг унга “Химки” клубини мижозингиз Эхсони Паншанбега қизиқаётгани ҳақида миш-мишлар юрибди, деган саволига шундай жавоб қайтарди.

"Бундай миш-мишлар асоссиз эмас, деган бўлардим. Эхсонига кўплаб клублар қизиқяпти. У Тожикистоннинг энг яхши футболчиларидан бири ва мамлакатнинг энг яхши ёш ўйинчиси. Фикримча, у айни пайтда Марказий Осиёнинг энг иқтидорли ярим ҳимоячиси.

“Химки”нинг сўрови юзасидан менга россиялик бир неча агентлар алоқага чиқди. Гўёки, ҳаммаси яхши кетаётганди. Бироқ россиялик ҳамкасбларимнинг ваъдалари ва жарангдор баёнотлари сохта бўлиб чиқди. “Химки”дан ташқари “Тамбов” клубидан ҳам таклиф олгандик. Бироқ музокаралар жараёнида томонлар келишувга эриша олмади. Эҳтимол, бу яхшиликкадир.

Ҳаммасидан ҳам кўра кўпроқ, Паншанбенинг турк суперлигаси клубларидан бирига кўчиб ўтиши эҳтимолга яқин эди. Аммо турклар томонидан таклиф қилинган пул Эхсонининг ҳозирги клуби “Навбаҳор”ни қониқтирмади. Умид қиламанки, биз Эхсонини барибир Россиянинг кучли клубларидан бири сафида кўрамиз. Унинг “Навбаҳор” билан тузган шартномаси 2022 йилнинг охирида тугайди".      

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Jurnalist Suxrobjon
28/10/2021 21:32
Yaxshi futbolchi, Lekin Markaziy Osiyoning eng iqtidorli markaziy yarim himoyachisi degan fikrga qo'shilmagan bo'lardim

Минбар

Барча блоглар