Нурсултон Рўзибоев тарозидан ўтди. Эртага жанг! (Видео)

  • 11 сентябрь, 2021, 23:13
  • 0
  • MMA

Эртага, Россиянинг Москва шаҳрида "Open Fighting Championship" турнири ташкил этилади. Мазкур кечада юртимиз ММА оламининг энг кўзга кўринган вакилларидан бири Нурсултон Рўзибоев (30-8) ҳам навбатдаги жангини ўтказади. 

У Бразилия вакили Алекс де Паул қарши октагонга кўтарилади. Бугун, ушбу жанг аввалида анъанавий тарзда ўтказиладиган вазн ўлчаш маросими ўтказилди. Ҳамюртимиз белгиланган меъёрни бажара олди. Ушбу жанг ўрта вазн (84 кг) тоифасида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирда Нурсултон Рўзибоевни укаси Машрабжон Рўзибоев (11-3-1) ҳам ўз жангини ўтказади. Унга мезбонлар вакили Александр Заҳаров (3-1) рақиблик қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!