ОЧЛ: Жалолиддин Машарипов ва Отабек Шукуровга қандай балл қўйилди? (Фото)

Кеча Осиё чемпионлар лигасида нимчорак финаллари бўлиб ўтди.  "Ал-Насср" ўз уйида "Трактор"ни қабул қилди. Беллашувда риёдликлар минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Ягона гол Винсент Абубакар томонидан киритилди. Легионеримиз Жалолиддин Машарипов бошланғич таркибда майдонга тушди ва тўлиқ ўйнади.

"Шаржа" ва "Ал-Ваҳда" жамоалари иштирокидаги баҳснинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Қўшимча бўлимларда ғолиб аниқланмади. Пенальтилар сериясида омад меҳмонларга кулиб боқди.

Шаржаликлар сафида ҳаракат қилаётган ҳамюртимиз Отабек Шукуров асосий таркибда майдонга тушиб, учрашувни тўлиқ ўтказди. Шунингдек, легионеримиз пенальтилар сериясида 11 метрлик нуқтадан аниқ зарба йўллади.

Учрашувларда ҳаракат қилган Жалолиддин Машарипов ва Отабек Шукуровнинг ҳаракатлари fotmob талқинига кўра баҳоланди. Жалолиддин Машарипов жамоасида энг яхши баллга лойиқ кўрилган икки футболчидан бири, Отабек Шукуров жамоасидаги энг юқори балл олган учинчи футболчи.

photo_2021-09-14_23-10-13

photo_2021-09-15_01-04-24

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!