Одил Аҳмедов: Ўзбекистон чемпионатидаги ҳар қандай клубда тўп тепишга кучим етади. Бироқ кимга қарши, қайси футболчилар билан ўйнайман?

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ сардори ва Хитойнинг "Цанчжоу Майти Лайонс" клуби футболчиси Одил Аҳмедов “Футбол” ТВ телеканалидаги “Offside” кўрсатувида меҳмон бўлди.

Интервью жараёнида Одил Аҳмедов клубдаги фаолиятини давом эттириш борасидаги сафолга жавоб берди.

- Ҳозир жуда кўп нарсалар ҳақида ўйлайяпман. 2022 йилда янгилик бўлиб қолиши мумкин. Балки кейинги йили футбол ўйнамасман. Шундай режаларим ҳам йўқ эмас.

Фаолиятимни якунлаш бўйича ҳамма нарсани ҳисоб-китоб қилиш лозим. Мисол учун, ҳозир Ўзбекистон чемпионатидаги ҳар қандай клубда ўйнашга кучим ва иқтидорим етади. Бироқ ўйлаб қарасак, кимга қарши, қайси футболчилар билан ўйнайман, деган савол турипди. Шу томони кўпроқ муҳим. Мен хорижда 10 йил давомида профессионал футболчилар, мураббийлар ва ишчилар билан ишладим. Уларни солиштирганда фарқ катта.

"Навбаҳор" "БОМБА" трансферни амалга ошириши мумкин. Бу футболчини наманганлик мухлислар анчадан бери кутади

Одил Аҳмедовга "Арсенал"дан таклиф бўлгани рост. Футболчининг ўзи буни тасдиқлади

8701577211295

Одил Аҳмедов “Бунёдкор” уй, машина ва катта маош таклиф қилганда нега рад этган?

“Олтин тўп” соҳиби Ривалдо Ўзбекистонда ўйнади? Унинг юртимизда фаолият юритишига сабаб асосан молиявий томон. Ривалдога “Бунёдкор”да бошқача шароит қилиб берилган. Ўша пайт клубни мақсади умуман бошқача эди. Ривалдо тўп тепган, нега энди мен ўйнамаслигим керак, деган гап йўқ. Мен солиштириб кўриб, бу нарса тўғри келмайди, деган фикрга келяпман. Ўзбекистон чемпионатида ўнашим мумкин. Лекин бу шунча пайтдаги карьерамни пастга тушириб юбориши мумкин.

Ҳамма нарсанинг ўз вақти бор. Вақтида кетишни ҳам билиш керак. Бу ҳам тўғри қарор бўлиши мумкин, - деди Одил Аҳмедов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
16/12/2021 21:05
Узбекистон Футбол рахбарларига карши жанг килиш керак! Мирзахаким ака билан ва узбек халки билан биргаликда Футбол мафиясига карши чикиш керак!

Минбар

Барча блоглар
×