"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски ёзги трансфер вақтида жамоасини ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, польшалик футболчи фаолиятини Мадриднинг "Реал" клубида давом эттиришни хоҳламоқда. Роберт "қироллик клуби"дан аниқ таклиф кутяпти. 

"Transfermarkt" портали 32 ёшли ҳужумчини 60 миллион еврога баҳоламоқда. 2020/21 йилги мавсумда форвард 29та ўйинда 41та гол урган ҳамда 7та голга ассистентлик қилган. 

Аввалроқ, "Goal" нашри талқини бўйича Левандовски "Олтин тўп" учун номзодлар орасида 2-ўринда қайд этилганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар