“Олтин тўп”га асосий даъвогар : “Сити” футболчиси бу унвонга мендан лойиқроқ

«Челси» ва Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жоржиньо бу йилги "Олтин тўп"га даъвогарни танлаганини эълон қилди.

Marca нашрининг ёзишича, «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски аллақачон овоз беришда ғалаба қозонган.

Жоржиньога келсак, унинг фикрича, "Манчестер Сити" ва Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне бу унвонга муносиб.

У ESPN нашрига: “Олтин тўп" учун кимга овоз берган бўлардим? Ўйлайманки, Кевин Де Брюйнега футбол учун қилган барча ишлари ва сўнгги йилларда кўрсатган ажойиб ўйини учун овоз бераман. Футболни яхши кўрадиганлар унинг ўйинини кўришдан хурсанд бўлишади, Кевин бу спортни севади ва тушунади, у ақл-заковатга эга футболчи", - деб ўз фикрларини билдирди италиялик ярим ҳимоячи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар