Остон Ўруновни "Спартак"ка сиғдирмаган мураббий "Лейпциг"ни бошқаради!

"Спартак" собиқ мураббийи Доменико Тедеско "Лейпциг"нинг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда немис клуби матбуот хизмати хабар тарқатди. 

Мутахассис янги жамоаси билан 2023 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Битимнинг молиявий томонлари ошкор қилинмади. Тедесконинг штабидан Андреас Хинкель ва дарвозабонлар мураббийи Макс Урвански ҳам ўрин олади.

Маълумот учун, "Лейпциг" 14-турдан сўнг Бундеслига турнир жадвалида 18 очко билан 11-ўринни банд этиб турибди. 

Эслатиб ўтамиз, Тедеско "Спартак"даги вақтида легионеримиз Остон Ўруновни асосий таркибга киритмай, уни "Уфа"га ижарага бериб юборганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!