“Локомотив” клуби бугун сафарда “Қўқон-1912”га 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Микаэль Секейра қатнашди ва кескин гапирди.

- Бугун жуда қийин ва тажовузкор ўйин бўлди. Дастлабки 20 дақиқада Қўқон жамоаси жуда агрессив ўйнади ва сариқ карточкаларга “сазовор” бўлганди. Ҳакамлар эса уларни шундай ўйин кўрсатишига қўйиб беришди. Биринчи голни такроран кўрганимизда Бамба қўли билан уриб кетди. Иккинчи бўлимда “Локомотив” ўйин услубини бироз ўзгартирди. Натижада биринчи бўлимга нисбатан анча яхши ўйин кўрсатдик. 1:1 бўлиб турган маҳалда қарши ҳужумда Диёр Туропов яхши имкониятга чиқаётганида кўпчилик кўрган ҳолда айтяптики, уни формасидан тортиб қолишди. Аммо ҳакам эътибор қилмади.

- “Локомотив”ни “Сўғдиёна”, “Пахтакор” ва “Насаф”га қарши ўйинлари қолди. Бунга қандай қарайсиз, очко олишинглар мумкинми?

- Аввало, ҳаракат қиламиз. Аммо бугун ютқазмаслигимиз керак эди. Ечиниш хонасида футболчиларимиз хафа. Бугунги ўйинни бошқарган ҳакам бизнинг учта ўйинимизни бошқарган бўлса, учаласида ҳам мағлубиятга олиб келган. Ёдингизда бўлса, “Бунёдкор” билан ўйнаганимизда ҳам охирги дақиқада тўп учун ўйналган вазиятда пенальти белгилаганди. Ўшанда рақиб 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб кетган. Бугунги ҳакамликдан ўзим ҳам хафа бўлиб кетдим. Португалиядан келиб ҳаётим давомида бунақа ҳакамликни кўрмаганман. Ўз фикримни айтаман: Ўзбекистон футболини кўтарилишига битта йўл бор! Тўғри, академиялар бор, очиляпти, аммо бу нарса масалани ҳал қилиб бермайди. Ўзбек футболи УЕФАга аъзо бўлсагина кўтарилади. Ўзбекистон Осиёда юраверса, бунақа тизим билан ҳеч қачон жаҳон чемпионатига чиқа олмайди. Ўзбекистон УЕФАга аъзо бўлса, ҳамма нарсага эришади.  Ана шунда чемпионат кўтарилади, футболчиларни бир-бирига меҳри бошқача бўлади, майдонда бир-бирини уриб синдиришмайди. Бу ердан кун келиб кетадиган бўлсам ҳам жуда хафа бўлиб кетаман. Насиб бўлса, чемпионат тугаганидан кейин бир ойдан сўнг уйимга жўнайман. Ўзбекистонда яхши иқтидорли футболчилар бор. Лекин яхши ҳакамлар, академиялар кўпаймаса, УЕФАда бўлмаса Ўзбекистонда ҳеч қанақа имконият бўлмайди ва ҳеч қачон жаҳон чиқа олмайди. Мен Ўзбекистонга омад тилайман. Бу ерда яхши одамлар кўп. Аммо бундай тизим билан имконият бўлмайди, пастга қараб чўкиб кетаверади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Рахимов Илхомжон
23/10/2021 19:34
Хакамлар жиддий масала!!!! Чет эллик мураббийга қийин
&
Ободон
23/10/2021 19:30
Миллий термани ахволи бунданда баттар булади хали секкера хакикатни гапирибди уфа пинагини бузмайди факат сокка килса булди бу гандонлар
Karimboy Tulkinbaev
24/10/2021 23:34
Амнга эшак сиксин эрматов сен хам
Мираброр Усмоновга ухшаб улсанг узбек Халки кутилади сендан твар
Shavkat Pardaev
24/10/2021 20:18
Ўзбекистонда ҳар қандай тренер ҳоҳлаган ҳакамини "чой"га таклиф қилиши мумкин, ёки бу тақиқланганми?, кимдир назорат қиладими? Секейра бунақа йўлларини билмайди. Акс ҳолда Локо чемпион бўлар эди. Ўзбекнинг "чой"и бекорга берилмайди. "Чой" устида оламшумул масалалар ҳал қилинади. Буни йўқ қилмасак, нафақат футбол, ҳеч - бир соҳада ривожланиш бўлмайди!!!
Bek Mahdiy
23/10/2021 23:04
Хаммани фикри хар хил манимча Европа утишса савиямиз Кипр ва люксембургдан юкори деб кани ким айта олади осиедаку 2026 йилдан бошлаб 8 давлатка ЖЧ йулланмаси берилса озро бизда имкон булади хуллас фикримча осиеда когани макул
&
Бухорий Шариф
23/10/2021 21:07
УЕФА га ўтиш керак эди аллақачон. Шу португални отасига раҳмат. Бизда тизим дабдала. Осиёда юравериб шу қобиғга ўралиб қолдик. Осиёда футбол йўқ ҳисоби. Ҳакамлик бир вақтлар зўр эди10-15 йиллар олдингача энд борган сари пастга қараб чўкиб бормоқда...
Аҳволимиз яҳши ю, лекин чўкаяпмиз....
Локо мураббийи оҳири портлабди, ёрилибди. Ўзб дан кетсам яҳши ҳотиралар билан кетмайман дебди. Бу жуда ёмон ҳолат.... афсус бизда адолат ҳеч бир соҳада қолмади ҳисоб. Ҳақиқат, адолат йўқолиб ўрнини корупция, вждонсизлик ноҳақлик эганлаб бормоқда....
Эртага сайлов лекин ишонасизми йўқми 3 соатдан буён тўк йўқ... бутун бошли маҳаллада... Электроседга тул қилса бўлади кутинг дейди... газнику гапирмаса ҳам бўлади... ҳаммага маълум... оқар сувда муаммо, ерларни шўр борган сари оқартириб ётибди... Солиқ шу йилгача 200-250 минг атрофига чиқарди. Шу йил улар ҳам 850-1000000 гача ҳисоблаб ташлаяпти. Ҳонадон ота бобобмни ота бобосидан қолиб келмоқда...1910 йиллардан буён Солиқдагилар ҳоким қарори бўлмаса 1 миллон тўлайсан дейди арҳивга борса ҳеч ўша даврни қарорини топиб бўлмайди... Қисқаси адолат ўлиб бормоқда, барча соҳаларда бу футболимиз, боксда спортда ҳам кўзга ташланди...
Интернет ҳам борган сари н+ ўрнига е бўлиб бормоқда...
Қисқаси ўша гап... "Аҳволимиз яҳши ю, лекин чўкаяпмиз..

Shaymardonov Nurbek Nasimovich
23/10/2021 19:34
Vaqtiga Alik Marozov. degan murabbiy ham shu gap aytib ketuvdi. Nasafni. 1 davraga pishqadam qilib. 2 davraga ketib qoluvdi. va keyin fudbolchila yahshi shunchaki ayrim mutahasisila. chempionatni ulderapti devdi
Сардор Абдуллаев
23/10/2021 19:25
Осие да зурга уйнайабдю

Минбар

Барча блоглар