Ўзимни ҳеч қачон Роналду билан таққосламайман

“Челси” ҳужумчиси Ромелу Лукаку “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтган Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Мен голлар сонига боғланиб қолмаганман ва асосий мақсадим совринларни қўлга киритишдан иборат. Ҳеч қачон ўзимни Роналду билан таққосламайман, Криштиану барча даврлардаги энг кучли уч футболчидан бири. Мен унга қарши ўйнаганимдан фахрланаман ва унинг қайтиши Англия футболининг ютуғидир, - деди Ромелу Лукаку.

Криштиану Роналду ва Ромелу Лукаку ўтган мавсумда А Серияда тўпурарлар баҳсида ўзаро рақобатлашган эди. Энди уларнинг кураши Англия премьер-лигасида давом этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар