"Пахтакор" бу борада охирги уч йилдаги энг ёмон натижани қайд этди

"Пахтакор" якунланган мавсумда жами 37 ўйинда майдонга тушди.

Беллашувларнинг 26 таси Суперлига, 6 таси Чемпионлар Лигаси, 4 таси Ўзбекистон кубоги ва биттаси Суперкубокка тўғри келди. Жами кўрсаткичлар шундай кўриниш олди: 24 ғалаба, 7 дуранг ва 6 мағлубият.

Рақиблар дарвозасига умумий ҳисобда 62 тўп киритилди. Ўз дарвозасидан эса 29 гол ўтказиб юборди. 37 баҳснинг 21 тасида "шерлар" дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Бу борада мутлақ рекорд 2006 йил қўлга киритилган. Ўшанда "Пахтакор" 136 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Кейинги яхши натижалар 1993 йил 131 гол ва 1998 йил 130 гол ҳисобланади. 1992 йилдан бери ҳозиргача жами 13 мавсумда "Пахтакор" рақиб дарвозасига 100 ва ундан кўп гол урган. 2002-2009 йилларда кетма-кет 8 йил голлар сони 100тадан ошган.

Чемпионат баҳсларида энг кўп гол 1998 йилга тўғри келади. Ўшанда 30 ўйинда "шерлар" 96 тўп киритган. 1993 йил Ўзбекистон кубогида 49 гол рақиб дарвозаларига урилган. 2019 йил эса 9 йиллик танаффусдан кейин киритилган тўплар сони яна 100тадан ошиб кетди.

Ҳар йили рақиб дарвозасига урилган голлар сони

1992 йил - 99
1993 йил - 131
1994 йил - 100
1995 йил - 85
1996 йил - 78
1997 йил - 87
1998 йил - 130
1999 йил - 84
2000 йил - 84
2001 йил - 92
2002 йил - 118
2003 йил - 114
2004 йил - 108
2005 йил - 100
2006 йил - 136
2007 йил - 110
2008 йил - 107
2009 йил - 103
2010 йил - 63
2011 йил - 60
2012 йил - 67
2013 йил - 58
2014 йил - 76
2015 йил - 81
2016 йил - 59
2017 йил - 44
2018 йил - 78
2019 йил - 115
2020 йил - 100
2021 йил - 62

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!