"Пахтакор": Миржалол Қосимов "Сурхон" билан ўйинлар тўпурари

Бугун бўладиган "Сурхон" билан навбатдаги тўқнашувдан аввал "Пахтакор" матбуот хизмати ўзаро ўйинлар тўпурарлари рўйхатини тақдим этди.

Миржалол Қосимов термизликлар дарвозасини 7 марта ишғол қилган ҳолда ўзаро ўйинларнинг яққол тўпурари саналади. Азамат Абдураимов эса ундан битта кам тўп киритган. "Пахтакор"нинг беш нафар собиқ футболчиси - Дилмурод Назаров, Собир Ходиев, Андрей Акопянц, Александр Писарев ва Игорь Шквирин ҳисобида 5 тадан гол мавжуд. Равшан Бозоров 4 голга муаллифлик қилган. "Сурхон"дан эса Рустам Асқаров, Бахтиёр Бозоров ва Сирожиддин Раҳматуллаев 3 мартадан "шерлар" дарвозасини ишғол қилган.

"Сурхон" билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари
7 - Миржалол Қосимов
6 - Азамат Абдураимов
5 - Дилмурод Назаров, Собир Ходиев, Андрей Акопянц, Александр Писарев, Игорь Шквирин
4 - Равшан Бозоров
3 - Зайниддин Тожиев, Анвар Солиев, Рустам Асқаров, Бахтиёр Бозоров, Сирожиддин Раҳматуллаев, Игорь Сергеев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!