"Пахтакор" футбол клуби ҳамда "Underdog" спорт агентлиги ўртасида ҳамкорлик шартномасига имзо чекилди.

Ушбу спорт агентлиги спортчилар ва ташкилотлар тарғиботи, уларни ривожлантириш, инвестиция жалб қилиш билан шуғулланади. Айни пайтда агентлик жаҳон бўйлаб спортчилар ва клублар билан ишлаб, уларнинг ишончли ҳамкорига айланди.

"Қайрат" футзал клуби, "Жетису" футбол клуби, "Brave" CF, "Suleimen Promotions", Лео Игита, Артём Резников, Нурсултон Рўзибоев ва бошқа кўплаб спортчилар агентлик ҳамкорлари ҳисобланади.

Эндиликда "Underdog" спорт агентлиги "Пахтакор" футбол клуби билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, клуб ва футболчилар тарғиботи, клубга инвестиция жалб қилиш юзасидан иш олиб боради.

“Пахтакор” матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар