Почеттино Неймар ва Мбаппе ўртасидаги келишмовчиликка ўз муносабатини билдирди

ПСЖ клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино икки юлдуз шогирди орасида бўлаётган келишвовчиликка тўхталиб ўтди.

"Бу каби ҳолатлар футболчилар ўртасида бўлиб туради. Мбаппе ва Неймар билан боғлиқ вазият атрофда катта шов-шувларга сабаб бўлди, бироқ бу икки футболчи билан ҳаммаси яхши.

Улар бир-бирлари билан гаплашмоқда. Мен машғулотларда улардан бу ҳақда сўраганимда, кулиб қўйишди", - деди аргентиналик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ - "Монпелье" баҳсида 22 ёшли футболчи захирага олинганидан сўнг Гейе билан ўзаро суҳбатда Неймарни танқид қилгани ҳақида "RMC Sport" нашри журналисти хабар берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!