Португалия сўнгги 6 дақиқада 3 та гол урди ва Венгрия устидан йирик ғалабага эришди. Роналдудан дубль (видео)

Европа чемпионатининг “F” гуруҳи 1-турида Португалия Венгрияга қарши баҳс олиб борди.

“Пушкаш Арена”да кечган ўйин 0:3 ҳисобида португалияликларнинг ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси, голларнинг барчаси 80-дақиқадан кейин киритилди. Шу куни голларга Рафаэл Геррейру (84') ва Криштиану Роналду (87', 90') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар