Про-лига пешқадами таътилга чиқди

Про-лигада 13 та ўйинда 31 очко билан якка пешқадамлик қилиб келаётган “Нефтчи” клуби қисқа муддатли таътилга чиқди. Бу хусусида клуб матбуот хизмати шундай хабар қилади:

“Про-лига доирасида "Хоразм" билан сафарда кечган 14-тур (қолдирилган) беллашувидан сўнг, мамлакатимизда яқинлашиб келаётган мустақиллик байрами муносабати билан "Нефтчи" ПФК мураббийлар штаби жамоа аъзоларига уч кунлик таътилни тақдим  этишди.

Навбатдаги тайёргарлик жараёни 2 сентябрь кунига белгиланган бўлиб, шу куни жамоа вакиллари куннинг иккинчи ярмида Фарғонадаги қароргоҳларига йиғилиб, шуғулланишда давом этадилар".

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
31/08/2021 13:36
Ayrim yasama klublarni urniga. shu Neftchi tezroq. qaytsa zur bulardi lekin. Neftchi hohlaymizmi yuqmi nomi ulug klub. Uzim Nasaf muhlisiman. lekin fudbol muhlisi bulganim uchun ham aytapman Neftchi oliy lega qaytsa shuncha zur chunki Neftchi. uz maydoniga kucha bolalari chiqarib quysa ham kurashadi. nomi uchun ham kurashadi. uzi har bitta Viloyat bosh jamoalari uynasa muhlislari uchun ham jon berib uynaydi.

Минбар

Барча блоглар