ПСЖ жамоа эмас!

“Милан” ҳужумчиси Златан Иброҳимович аргентиналик мураббий бошқараётган ПСЖ ўзи ўйнаган даврдаги жамоадан фарқ қилишини таъкидлади.

- Биз ўйнаган ПСЖ ҳақиқий жамоа эди. Ҳозир эса бу жамоа эмас. Балки келажакда шундай бўлар. Мен ПСЖ келажагига ишонаман, лекин айни пайтда улар энг зўри эмас, - деди Златан Иброҳимович.

Эслатиб ўтамиз, швециялик футболчи 2012-2016 йиллар давомида парижликлар шарафини ҳимоя қилган. Иброҳимович ПСЖ таркибида бир неча маротаба Франция чемпионати, мамлакат кубоги, Суперкубоги, лига кубоги каби турнирлар ғолиби бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар