ПСЖ: Почеттино ўрнига ундан зўри келади

ПСЖ катта сарф-харажатларга қарамай, Чемпионлар лигасида муваффақият қозона олмаяпти. Қолаверса, жамоа ичидаги муҳит яхши эмас.

Бош мураббий Маурисио Почеттино бир таркибга жамланган юлдузларни бошқаришга қийналмоқда.

Клуб раҳбарияти аргентиналик мутахассис ўрнига жамоага таъсир ўтказишга қодир мураббийни олиб келмоқчи.  Fichajes нашрининг хабар беришича, ПСЖ бош мураббийлигига Зинедин Зидан асосий номзод бўлиб турибди.

Агар Зидан жамоани қабул қилмаса, клуб раҳбарияти худди Зидан каби ишсиз юрган Йоахим Лёв ёки Антонио Конте билан алоқага чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!