ПСЖ Холандга фантастик маош таклиф қилмоқда

"Пари Сен-Жермен" клуби "Боруссия" Дортмунд ҳужумчиси Эрлинг Холандни олиш фикридан қайтмаяпти.

Foot Mercato тарқатган хабарга қараганда, ПСЖ 21 ёшли норвегиялик тўпурарга йилига 38 миллион евро маош тўлашга тайёр. Франция гранди Холандни мавсум якунлангач, шартномаси якунланадиган ва катта эҳтимол билан “Реал”га кўчиб ўтадиган Килиан Мбаппе ўрнига муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Бундан аввалроқ, парижликлар Мбаппе ўрнига “Фиорентина”нинг сербиялик ҳужумчиси Душан Влахович номзодини ҳам кўз остига олиб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эрлинг Холанд жорий мавсум "Боруссия" Дортмунд сафида жами 8 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг немис гранди билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!