ПСЖнинг 4 етакчиси ЕЧЛ доирасидаги ўйинни ўтказиб юборади. Улар орасида Месси ҳам бор!

Европа Чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган баҳсда ПСЖ Германияга сафар қилади. "РБ Лейпциг" клубига қарши ўйин учун бош мураббий қайдномани эълон қилди.

21 нафар футболчи ўрин олган мазкур рўйхатдан жамоа юлдузи Лионель Месси тушириб қолдирилди. Франция чемпионати 12-туридан ўрин олган баҳсда аргентиналик футболчи жароҳат олганди.

Шунингдек, немис клубига қарши баҳсни турли сабабларга кўра, Серхио Рамос, Марко Верратти ҳамда Леандро Паредес ҳам ўтказиб юборади. Қуйида тўлиқ қайднома билан танишинг.

photo_2021-11-02_14-54-35

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)