Бугун Ўзбекистон Суперлигаси 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локо" учрашуви бўлиб ўтади.

Мезбонлар матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур баҳс жонли эфирда трансляция қилинмайди. "Спорт ТВ" ходимлари Қўқон шаҳрига кела олмасликларини, техника билан муаммо юзага келганлигини маълум қилган.

Маълумот учун, ўйин Тошкент вақти билан соат 15:15да старт олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар