Рамос "Бавария"га ўтиши мумкин

Мюнхеннинг "Бавария" клуби “Реал”дан кетган ҳимоячи Серхио Рамоснинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, немис гранди испаниялик тажрибали футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ таркибга қўшиб олмоқчи. Рамос "Бавария"дан кетган Давид Алабва ва Жером Боатенгнинг ўрнини эгаллаши мумкин

Аммо немис тили бўйича Рамоснинг билими йўқлиги ушбу трансферга ягона тўсиқ бўлиши мумкин.

35 ёшли Рамоснинг "Реал" билан шартномаси якунланган ва шу сабабли у янги жамоасига эркин агент сифатида текинга кўчиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!