Рангник: Кетмоқчи бўлса, менга шуни ўзи айтсин!

  • 14 Dec 15:26
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Ральф Рангник жамоани тарк этиш истагида бўлган Антони Марсьялнинг ҳаракатларига муносабат билдирди.

Tecno

Аввалроқ, 26 ёшли ҳужумчининг агенти Филипп Ламболи Антони кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун январда бошқа жамоага ўтмоқчи экани ҳақида маълумот тарқатган эди.

- Мен агентлар билан матбуот орқали гаплашмайман. Ўйинчининг ўзи кетмоқчи экани ҳақида менга ҳам, клубга ҳам айтмаган. Тўғриси, агентлар матбуот орқали нима деётгани мени умуман қизиқтирмайди.

Агар футболчи кетмоқчи бўлса, бу ҳақда мени ёки клуб раҳбариятини огоҳлантириши керак. Мен ҳеч қачон ўйинчилар билан матбуот ёки агент орқали мулоқот қилмайман, - деди Ральф Рангник.

Comments

You must be logged in to commet!