Рангник Роналду масаласида аниқ қарорга келди

“Манчестер Юнайтед”нинг янги бош мураббийи Ральф Рангник таркибни тартибга солишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Хусусан, германиялик мутахассиснинг жамоа етакчиси Криштиану Роналдуга қандай муносабатда бўлиши кўпчиликни қизиқтирмоқда.

Sky Sports нашрининг хабар беришича, Ральф Рангник клуб раҳбарияти билан Роналду масаласини муҳокама қилган ва португалиялик юлдузнинг жамоада қолиши тарафдори эканини билдирган. Аввалроқ, Криштиану Манчестердан кетиши ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

Криштиану Роналду жорий мавсумда премьер-лигада 11 та учрашувда олтита гол урди. У фаолиятидаги жами голлари сонини 801 тага етказиб, бу борада рекорд соҳиби бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×