Расман! ПСЖ

Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннарумма расман ПСЖ футболчисига айланди.

Парижликлар расмий сайтининг хабар беришича, 22 ёшли посбон Франция гранди билан 2026 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган. Таъкидлаш керакки, Доннарумма ПСЖга эркин агент сифатида кўчиб ўтди. Боиси шу ёз унинг "Милан" билан тузган шартномаси ўз ниҳоясига етган эди.

Жанлуижи “россонерилар” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 215 та ўйинда иштирок этиб, ўз дарвозасидан 227 та гол ўтказиб юборган.

Доннарумма яқинда Италия терма жамоаси билан Европа чемпионатида ғолиб чиқди ва УЕФА томонидан мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар