Расман! "Рома" дарвозабони француз клубига кўчиб ўтди

"Марсель" клуби ўзининг расмий сайти орқали "Рома" дарвозабони Пау Лопесни ижарага олганини эълон қилди.

Юқоридаги манбага кўра, томонлар ўртасидаги ижара шартномаси бир йилга имзоланган. Ушбу муддат ниҳоясига етгач, марселликлар Лопеснинг трансферини тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлишади.

Лопес ўтган мавсум “Рома” сафида жами 34 та ўйинда майонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз дарвозасидан 39 та гол ўтказиб юборди ва 9 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

“Марсель” ўтган мавсум Франция чемпионатида 5-ўринни эгаллаган бўлса, “Рома” А Серияни 7-ўринда якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!