Расман! Уайлдер - Жошуа учрашуви кейинги йилга қолдирилди

Оғир вазн тоифасида иккита жаҳон чемпиони Энтони Жошуа ва Деонтей Уайлдер учрашуви кейинги йилга қолдирилди. Бу ҳақида Уайлдернинг промоутери Шелли Финкель хабар бермоқда.

- Бугун мен Жошуанинг промоутери Эдди Хирна томонидан янги таклиф олдим. Ушбу хатда Энтони - Деонтей қарама-қаршилигини 15 сентябрьдамас, 2019 йилнинг 13 апрель куни "Уэмбли"да ташкил этишни сўраган. Айтиб ўтиш жоизки, янги таклифда жамоамизга жанг учун белгиланган 15 миллион доллар ҳамда реванш учрашув ҳуқуқига эга бўлиш таклиф қилинган. Биз беллаушвни кейинги йилда ташкил этишга розилигимизни билдирдик, - дея Финкельнинг сўзларидан иқтибос келтиради World Boxing News нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!