Асосий мазмунга ўтиш

Расман! Валерий Карпин собиқ клубига қайтди. Энди Россия терма жамоасидаги иши нима бўлади?

У бир вақтнинг ўзида терма жамоадаги фаолиятини ҳам давом эттиради.

Россия терма жамоаси устози Валерий Карпин яна “Ростов” бошқарувига қайтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 53 ёшли мутахассис клуб ва Россия терма жамоасидаги фаолиятини бирлаштиради. Қайд этилишича, Карпин РФИ билан келишувни 2022 йил охиригача узайтирган.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА ва УЕФА Россия терма жамоасини халқаро турнирларда иштирок этишдан четлаштирди.

Карпин “Ростов”ни 2017 йилдан 2021 йилгача бошқарган. Жаома 20 турдан кейин клуб РПЛ мусобақа жадвалида 14-ўринда бормоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ