Расман! Юсуф "Барселона"га ўтди

"Барселона" ўзининг расмий сайти орқали "Рапид" клуби ярим ҳимоячиси Юсуф Демирнинг трансферини эълон қилди.

Юқоридаги манбага кўра, 18 ёшли венгриялик футболчи янги мавсумни каталонияликлар сафида ижара асосида ўтказади. “Барса” ушбу ижара учун “Рапид”га 500 минг евро тўлайди.

Ўртадаги шартномага кўра, "Барса" ижара муддати якунлангач Юсуфни 10 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Демир "Рапид" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада 38 та ўйин ўтказган ва 9 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!