Райан Гарсия қамоққа тушди !!!
Ahmadbek Eshmatov
Унда руҳий жиҳатдан муаммолар пайдо бўлди.
Райан Гарсия (25-1, 20 КО) шанба куни "Беверли-Хиллз" меҳмонхонаси уни тахминан 15 000 доллар зарар етказганликда айблаганидан кейин ҳибсга олинган.
Чет ОАВ хабарларига кўра, "Беверли-Хиллз" полиция бўлимида ҳибсга олинганидан сўнг Гарсия ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган ва кейинчалик уни даволаш учун тиббий марказга олиб боришган.
Гарсиянинг адвокати Райан ўзининг руҳий саломатлиги билан боғлиқ муаммолар ҳақида кўп йиллар давомида очиқ гапирганини айтди ва боксчи Девин Хэйни билан бўлган жангдаги муваффақиятсиз допинг можаросидан кейин катта ҳиссий юклама билан курашаётганини қўшимча қилди.

Изоҳлар (0)