“Реал” Гвардиола кўзлаган футболчини нишонга олди

“Реал” ва “Манчестер Сити” бир футболчини трансфер қилмоқчи. Ҳар икки клуб “Лестер” ярим ҳимоячиси Юри Тиемансга харидор бўляпти.

Бельгиялик ярим ҳимоячининг “тулкилар” билан келишуви 2023 йилнинг ярмигача давом этади. Уни қўлга киритмоқчи бўлаётган клублар 55 миллион евро харажат қилишига тўғри келади.

“Реал” ва “Манчестер Сити” Тилемансни ёзда трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Тажрибали футболчи жорий мавсумда 19 марта майдонга тушиб, бешта гол ва учта голли пас муаллифи бўлди.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×