“Реал” Гвардиоладан норози юлдузни чақирди

“Манчестер Юнайтед” ҳужумкор футболчиси Раҳим Стерлинг фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.

26 ёшли футболчи “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола унга етарли даражада ўйин амалиёти бермаётганидан норози бўляпти ва ёзги трансферлар вақтида бошқа клубга ўтиб кетмоқчи. Мадридликлар айнан шу вазиятдан фойдаланиб, тезкор футболчини ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

Раҳим Стерлингнинг амалдаги шартномаси яна икки йил давом этади. Унинг норозилигига қарамай, Хосеп Гвардиола клуб хўжайинларидан футболчи билан янги битим тузишни талаб қилмоқда.

Стерлинг ўтган мавсумда 31 учрашувда майдонга тушиб, ўнта гол урди ва еттита голли пас оширди. Истеъдодли футболчи кўпроқ ўйин ўтказмоқчи бўляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!