"Реал" Карим ўрнига бошқа Каримни олиб келмоқчи

"Реал Мадрид" ва "Атлетико" "Ред Булл Зальцбург" ҳужумчиси Карим Адейеми учун курашга киришди. Футболчи Автстрия клуби сафида ажойиб ўйин намойиш этмоқда. 

Мадриднинг иккала клуби ҳам айни дамда марказий ҳужумчи қидирмоқда. "Матрасчилар" Луис Суаресга, Перес жамоаси эса Бенземага ўринбосар қидирмоқда. 

19 ёшли форвард айни дамда 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Аввалроқ, Премьер-лига клублари унга қизиқиш билдираётганди. 

Таъкидлаш жоиз, ёш голеадор ушбу мавсумда умумий 17 та ўйинда иштирок этиб, 12 та гол урди ва 2 та голли узатма муаллифига айланди. 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!