“Реал” Мбаппега қандай шартнома тайёрлагани ошкор бўлди

“Реал” мутасаддилари Килиан Мбаппенинг трансфери учун пул сарфламайди ва уни ёзда эркин агентга айланиши билан ўз таркибига қўшиб олади.

Манбаларнинг маълум қилишича, мадридликлар 22 ёшли тўпурарга олти йиллик шартнома тайёрлаб қўйган.

Пойтахт клуби Мбаппега солиқлардан ташқари қўлига бир мавсум учун  21 миллион евро маош беришга қарор қилган.

ПСЖ Килианни осонликча қўйиб юбормоқчи эмас. Парижликлар супериқтидор эгасига йилига 36 миллион евро бермоқчи. Бироқ, футболчининг ўзи “Реал”га ўтишга қарор қилиб бўлгани ва ҳозирги клубининг таклифларини қабул қилмаётгани айтилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×