Мадриднинг “Реал” клуби коронавирусга қарши жиддий курашмоқда. Лука Модрич, Гарет Бэйл, Родриго, Давид Алаба, Андрей Лунин, Марсело, Иско ва ёрдамчи мураббий Давиде Анчелоттининг яқинда топширган тест жавоблари мусбат чиққан эди.

Шундан сўнг қайта ўтказилган текширувда фақатгина Лука Модричнинг тест жавоби манфий чиқди.

Журналист Хосе Луис Санчеснинг сўзларига кўра, Родриго, Бэйл, Алаба ва Давиде Анчелоттининг ҳам коронавирусга қарши топширган сўнгги тест жавоблари манфий чиққан.

Эслатиб ўтамиз, “Реал”да барча футболчилар ва ходимлар коронавирусга қарши эмланган.

Айни дамда Марсело, Лунин ва Исконинг тестлари мусбатлигича қолмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×