"Реал" ўз майдонида "Сельта" дарвозасига 5 та гол урди, Бенземадан хет-трик (видео)

Испания Ла Лигасининг 4-турида "Реал" ўз майдонида "Сельта"ни қабул қилди.

Мадридда кечган баҳсда дарвозаларга нақд 7 та гол киритилди. Якунда эса “қироллик клуби” 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. “Реал” сафида голларни Карим Бензема (24', 46', 87'), Винисиус Жуниор (54') ва Эдуардо Камавинга (72') киритди, “Сельта” сафида эса Санти Мина (4')  ва Франко Черви (31') гол муаллифи бўлди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!