“Реал” ва “Барса” бир юлдузни талашмоқда

“Бавария” ярим ҳимоячиси Леон Горецка Ла Лиганинг икки гранди- “Реал” ва “Барса” ўртасида талаш бўлмоқда.

Испания клублари Леон Горецка атрофидаги вазиятни диққат билан кузатмоқда. Ҳозир мюнхенликлар 26 ёшли ярим ҳимоячи билан янги шартнома бўйича музокара ўтказмоқда. Бироқ, томонлар келиша олгани йўқ. 

Одатда, “Бавария” раҳбарияти катта маош талаб қилган футболчиларни жамоада қолдирмайди. Бунга Давид Алабани мисол қилиш мумкин. Катта маош сўраган Кингсли Коман ҳам ўзига янги жамоа қидиряпти.

Агар “Бавария” Горецкани янги битимга кўндира олмаса, ёзда сотиб юборишга мажбур бўлади. Келаси йили шартномаси тугайдиган футболчи 70 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!