“Реал” Яхшибоевни кутяптими?

Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг бешинчи турида Молдова чемпиони “Шериф” ўз майдонида “Реал” футболчиларини қабул қилади. Бу жамоаларнинг “Сантьяго Бернабеу”да ўтказилган биринчи ўзаро тўқнашувида тирасполликлар сенсацион тарзда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ўша учрашувдаги биринчи голни Жасур Яхшибоев урган ва ўз номини футбол тарихига ёздириб қўйганди. Афсуски, Мадриддаги беллашув давомида шикастланган легионеримиз ҳали ҳам жароҳатидан тўлиқ қутилгани йўқ ва жавоб ўйини олдидан ўзбек футболчисининг “Реал”га қарши иккинчи марта ўйнаш имконияти кўпчиликни қизиқтирмоқда.

20689032_680_291_2155_1121_1920x0_80_0_0_4c573959e4101e2c00271775fe210598

Эътиборингизга “Шериф” бош мураббий Юрий Вернидубнинг ўйин олдидан ўтказилган расмий матбуот анжуманидаги фикр-мулоҳазаларини ҳавола этамиз.

- Жамоамиз муҳим учрашувга ҳар томонлама пухта тайёрланишга ҳаракат қилди. Баҳс кескин ва муросасиз курашлар остида ўтади. Миллий чемпионатдаги охирги учрашувимиз аутсайдер “Флорешт”га қарши бўлди. Айтишим мумкинки, бу бизнинг энг яхши ўйнимиз эмасди.

Асосий мақсадимиз ўз миллий терма жамоаларига кетган футболчиларнинг ортга жароҳатсиз қайтиши эди. Афсуски, айрим йўқотишлар бор, шунга қарамай, “Реал”га қарши тўқнашувга тайёрмиз. Майдонга бугунги кунда энг кучли футболчиларимиз тушади. Ҳаммасини ўйин ҳал қилади. “Реал”дек жамоага қаршилик кўрсата оламизми ёки йўқ буни беллашувдан кейин билиб оламиз.

“Шериф” Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ушбу мусобақада ўз ўрни борлигини юз фоиз кўрсата олди. Тирасполь кичик шаҳар ва унинг жамоаси Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ўйнаётганининг ўзи катта ютуқ. Биз “Реал” ва унинг юлдузларини ўз кўзимиз билан кўрдик. Мен буни бир умр қалбимда сақлайман.

Бу каби учрашувлар шогирдларимга ўз фаолиятини ривожлантириш ва келажакда Европанинг янада савияси юқори жамоаларида ўйнаши учун яхши имкониятдир.

Умид қиламанки, жароҳат олганлар оёққа туриб, лазаретимиз бўшаб қолади. Жасур Яхшибоев ҳақида сўрашди. Яхшибоев, учрашув қайдномасига киритилади. Баҳснинг дастлабки дақиқаларидан бўлмаса-да, захирадан ўйинга қўшилишга тайёрланяпти, - деди Юрий Вернидуб.

294a4b

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биз узоқ йўл босиб келдик, лекин ҳеч қандай муаммога дуч келганимиз йўқ. Яхши меҳмонхонага жойлашдик. Мени стадион ҳайратга солди. Ҳақиқатан, у янги ва яхши арена экан. Футбол оламидагилар ҳамма нарсага мослашишни уддалайди.

“Реал” мураббийи бўлиш қийин эмас. Автопойгада қатнашиш учун Fiat 500дан Ferrari яхшироқ. Ҳамма мураббий ҳам босимга дуч келади. Бу ишимизнинг бир қисми. Дунёнинг энг буюк клубини шуғуллантириш бу масъулият.

Бу ўйин менга “Сантьяго Бернабеу”даги муваффақиятсиз тажрибамизни эслатмоқда. Учрашувнинг илк дақиқаларидан Милитао ва Родригонинг майдонга тушиш имконияти йўқлигидан ташқари ҳеч қандай ротация бўлмайди. Ҳар қандай вазият ва воқеалар ривожини инобатга олишимиз керак. Чунки, мавсумдаги камсонли мағлубиятлардан бирини айнан “Шериф”дан қабул қилиб олдик, - деди Карло Анчелотти.

20210928_zaa_a181_104

“Шериф” – “Реал” учрашуви бугун Тошкент вақти билан тунги 00:00 да бошланади. 

Моуриньо энг паст баҳоланган Шомуродов ҳақида нима деди?

“Рома” мухлислари: Шомуродов суперфутбол қандай бўлишини кўрсатди!

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар