"Реал" Мадрид клуби ҳужумчиси Лука Йович жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 23 ёшли сербиялик футболчи мушакларида оғриқ ҳис қилмоқд. Шу боис у ҳозирда якка тартибда шуғулланмоқда.

“Қироллик клуби” раҳбарияти Йовични сотиб юбориш ҳақида ўйламоқда. Аммо уни 63 миллион евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас. Айтиш керакки, “Рела” 2019 йилда Йовични "Айнтрахт"дан худди шу нархга сотиб олган эди.

Лука Йович ўтган мавсум "Реал" сафида жами 5 та ўйинда майдонга тушди. У мавсумнинг иккинчи қисмини "Айнтрахт" сафида ижарада ўтказди ва ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар