“Реал”га гол урган Яхшибоев “Интер”га қарши ўйнайдими?

Молдова чемпиони “Шериф” жамоасининг УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида “Сантьяго Бернабеу”даги тарихий ғалабасига ўз голи билан катта ҳисса қўшган Жасур Яхшибоев “Реал” билан бўлган учрашувда жароҳати туфайли майдонни эрта тарк этган эди.

Таъкидлаш лозимки, легионеримиз “Шериф”нинг асосий футболчиларидан ҳисобланади ва Мадриддаги қаҳрамонлигидан сўнг, кўпчиликнинг нигоҳи айнан Жасурга қаратилган.

Афсуски, Яхшибоев шикастлангани сабабли, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Иорданияда ташкил этилган ўқув-машғулот йиғини ва иккита халқаро ўртоқлик ўйинида қатнаша олмади. “Шериф” тиббиёт хизмати футболчимизни тезроқ оёққа қўйишга уринмоқда. Мураббийлар эса, уни “Интер”га қарши учрашувгача майдонга қайтишини кутаётган эди.

0db10fc5-1971-4ca4-a946-55587e914fb0

“Шериф” мураббийларидан Дмитрий Кара-Мустафа Беларусь чемпионатининг навбатдаги турида “Сф.Георге” жамоаси устиан қозонилган 4:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг, журналистларга берган интервьюсида Яхшибоев масаласига ҳам тўхталди.

 - Биринчи бўлимда учта гол урганимиздан кейин, хотиржам ва ўзимизга ишонган ҳолда ўйнадик. Бизни Миланда муҳим ўйин кутиб турибди, шу боис, асосий ўйинчиларни бир бўлимдан майдонга туширдик. Иккинчи таймда ҳам устунлик қилдик, лекин хавфли вазиятлар кам бўлди. 4:0 – ижобий натижа ва у кайфиятимизни кўтарди. Энди кейинги баҳсларга тайёргарлик кўрамиз.

- “Интер”га қарши бошланғич таркиб қандай бўлади?

- Олдинда икки кунлик машғулотларимиз бор. Бошланғич таркибни кейинроқ ҳал қиламиз.

- Муҳим учрашув олдидан йўқотишлар борми?

- Жасур Яхшибоевдан бошқа йўқотишимиз йўқ. Албатта, Яхшибоев биз учун катта йўқотиш. Ҳужумкор футболчи Себастьян Тилль ва марказий ярим ҳимоячи Эдмунд Аддо ўйинга тайёргарлик кўрмоқда, қолгани бевосита учрашувдан олдин ҳал бўлади.

- А Сериядаги “Лацио” – “Интер” учрашувини таҳлил қилиб, ўрганасизларми?

- Биз “Интер”нинг кўп ўйинларини кўряпмиз ва албатта, буниси ҳам истисно эмас.

- “Реал” билан ўйин жамоага машҳурлик олиб келди. Шундай эмасми?

- Йўғе, ҳаммаси оддатий ҳол. Биз тайёргарлик кўряпмиз, ўз устимизда ишлаяпмиз. Машҳур бўлганимиз ҳақида ўйлаганимиз йўқ. Олдинда ҳали ўйинлар кўп.

20210928_zaa_a181_104

Молдованинг энг қудратли клуби – “Шериф” мамлакат тарихида илк бор УЕФА Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этмоқда. Саралаш учрашувларидан муваффақиятли ўтиб, “Реал”, “Интер” ва “Шахтёр Донецк” каби машҳур клублар билан “D” гуруҳидан жой олган тирасполликлар “кўҳна қитъа”нинг энг нуфули турнирининг жорий мавсумидаги мағлубиятсиз учрашувлар сериясини 11 тага етказди.

“Шериф”нинг гуруҳ босқичининг биринчи турида “Шахтёр”ни ўз майдонида 2:0 ҳисобида мағлуб этгани тасодифга йўйилган эди. Бироқ, Молдова клуби кейинги баҳсда Мадриддан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Бу мусобақа тарихида энг кутилмаган натижа сифатида қайд этилди.

Кетма-кет икки ғалабадан сўнг, “Шериф” олти очко билан ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

jasa

Энди учинчи турда “Шериф”ни Милан шаҳрида “Интер”га қарши бўладиган муҳим баҳс кутиб турибди. Бу беллашув 19 октябрдан 20 октябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.

Афсуски, бўлажак ўйинда Жасур Яхшибоев жамоасига ёрдам бера олмаслиги айтилди.

Моуриньо “Ювентус”га қарши ўйин олдидан Шомуродов ҳақида нималар деди?

 “Рома”: Моуриньо ва Аллегрининг 9-дуэлида Шомуродов асосий қурол бўлади

Моуриньо: Конор МакГрегорга йўқ деёлмадим!

“Ньюкасл”га Моуриньо керак! Жозе "Рома"ни ташлаб кетадими?

Ақлинг бўлса, “Рома”га ўт!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
PROSTO TELE
17/10/2021 12:25
Шериф Белоруссия чемпинатида уйнайдими админжонлар. Сизлар Жасур Яхшибоевни хали хам Белоруссия чемпионатида юрибди деб уйлаяпсизлар шекилли а?