“Реал”га Италия юлдузи керак

“Реал” раҳбарияти “Ювентус” сафида порлаётган ҳужумкор футболчи Федерико Кьезага қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга қараганда, мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти Кьезанинг ашаддий мухлиси ҳисобланади ва уни “Реал”да тўп суришини истаяпти.

Бироқ, “Қироллик клуби”га Италия терма жамоаси юлдузини олиш осон бўлмайди. Унга “Челси”, “Манчестер Юнайтед” каби қудратли клублар оғиз солмоқда.

Қолаверса, Италия терма жамоасининг Европа чемпионатидаги ғалабасидан сўнг, Федерико Кьезанинг ҳам трансфер суммаси ошиб кетди. “Ювентус” Криштиану Роналду кетганидан кейин жамоанинг етакчисига айланиб қолган футболчини 100 миллион евродан камига қўйиб юбормайди.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар