Рибери фаолиятини қачон якунламоқчи?

Франциялик машҳур футболчи Франк Рибери ҳозирча бутсаларини михга илишни режалаштирмаяпти.

Bild нашрининг ёзишича, 38 ёшли футболчи камида 40 ёшгача футбол ўйнамоқчи. Аммо айни пайтда унинг қайси жамоага ўтиши ҳақида хабарлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Рибери ўтган ҳафта шартномаси тугагани боис "Фиорентина" сафини тарк этган эди. Франциялик футболчи эркин агент ҳисобланади.

Франк "бинафшаранглилар" сафига 2019 йил “Бавария”дан эркин агент сифатида келиб қўшилганди. У ўтган икки мавсум давомида жами 51 ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 гол ҳамда 10 та ассист ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар