Рибери

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга қараганда, "Фиорентина"нинг франциялик футболчиси Франк Рибери ҳали ҳам клубдан янги шартнома олмади.

Юқоридаги манбага кўра, франциялик футболчи ўзига нисбатан бўлаётган бундай муомаладан норози ва шу сабабли у “бинафшаранглилар” сафидан кетмоқчи.

Риберининг “Фиорентина” билан амалдаги шартномаси шу ой охирида ўз ниҳоясига етади ва шундан сўнг у эркин агентга айланади.

Франк Рибери "Фиорентина" сафида 2019 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 51 та ўйинда иштирок этди ва 5 та гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар