Роберто Карлос: Ҳозирги Россия аввалгиларидан анча кучли

Бразилиялик афсонавий ҳимоячи Роберто Карлос Россия терма жамоасининг айни дамдаги ҳолати ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Мен Россия терма жамоасини кузатиб бораман. У ҳозир аввалгиларидан анча кучли. Ушбу терма жамоанинг жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиши учун етарли кучга эга деб ҳисоблайман”, - дейди бразилиялик собиқ футбол юлдузи.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси мундиалнинг гуруҳ босқичида Саудия Арабистони, Уругвай ҳамда Миср термаларига қарши кураш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!