"Рома" швейцариялик ярим ҳимоячи Гранит Жаканинг трансфери борасида "Арсенал" клуби билан келишувга эриша олмади. Бу ҳақда Goal нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбанинг хабарига кўра, Италия клуби "канонирлар"га футболчининг трансфери учун 15 миллион евро таклиф қилган. Бироқ, “канонирлар” буни рад этишган. "Арсенал" раҳбарияти Жаканинг сотилишидан анча катта маблағ ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Гранитнинг лондонликлар билан тузган амалдаги меҳнат шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Жака ўтган мавсум премьер-лигада 31 учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига битта гол ва иккита голли узатма ёздириб қўйди. Айни пайтда ярим ҳимоячи Швейцария терма жамоаси сафида “Евро-2020”да иштирок этмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар